Компанияда лойиҳа бошқаруви

Компанияда лойиҳа бошқаруви

Курсда 10та билим соҳалари: интеграцияни бошқариш, манфаатдор томонларни бошқариш, таркибни бошқариш, жадвални бошқариш, қийматни бошқариш, рискларни бошқариш, ресурсларни бошқариш, коммуникацияларни бошқариш, харидлари бошқариш, лойиҳада сифатни бошқариш - ва PMI PMBOK® Guide 2017 стандартига мувофиқ лойиҳа фаолиятининг асосини ташкил этувчи 49та лойиҳа бошқариш жараёнлари кўриб чиқилади.

Формат
Масофавий курс (мустақил равишда)
Ўқитиш тили
Ўзбек
Курс нархи
599 000 сўм

PM Expert томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларни бошқариш бўйича масофавий курсларнинг хусусиятлари:

  • Кундузги тренинг дастурларини ўтказишда компаниянинг узоқ муддатли тажрибаси асосида ишлаб чиқилган (2002 йилдан бошлаб 80 000 дан ортиқ сертификатлар берилган);
  • PMI PMBOK® (Project Management Body Of Knowledge) лойиҳани бошқариш бўйича жаҳон стандартига асосланган;
  • Кенг кўламли консалтинг ва аутсорсинг лойиҳаларини амалга ошириш давомида тўпланган амалий тажриба асосида етакчи PM Expert мураббийлар томонидан тузилган;
  • Назарий ва амалий материаллар нисбати билан мувозанатлашган -ўрганилган бобларни мустаҳкамлаш ва ўтган материални ўзлаштириш сифатини текшириш имконини берувчи амалий кейс ва тестларни ўз ичига олади;
  • График тақдимот ва тушунтириш сарлавҳалари шаклида тайёрланган.

Масофавий таълим форматининг афзалликлари:

  • Чекланган бюджет доирасида лойиҳаларда иштирок этадиган барча компания ходимларини лойиҳаларни бошқариш асослари бўйича кенг кўламли ўқитишни  ташкил этиш (масофавий курслар нархи кундузги ўқув дастурлари нархидан паст);
  • Компания ва/ёки унинг бўлинмалари ҳудудий жиҳатдан тақсимланган шароитда  ҳам, ходимлар учун қулай вақтда ишдан ажралмаган ҳолда ўқитилади;
  • PM Expert компаниясининг  масофавий таълим курслари фойдаланувчиларига PMP® (Project Management Professional) даражасини олиш учун имтиҳонни топширишга зарур бўлган 35 малака ошириш бирликларининг (Professional Development Units) бир қисмини тўплашга имкон беради.

Биз масофавий форматда тақдим этаётган курсларимиз:

"Компанияда лойиҳаларни бошқариш" курси график тақдимот ва тушунтириш изоҳлари шаклида тақдим этилиб, кетма-кет қўйилган бизнес-кейслар, амалий машқлар, шунингдек, ўтган материал бўйича 80 та саволдан иборат бўлган якуний тест билан тўлдирилган. Курсда 10та билим соҳалари: интеграцияни бошқариш, манфаатдор томонларни бошқариш, таркибни бошқариш, жадвални бошқариш, қийматни бошқариш, рискларни бошқариш, ресурсларни бошқариш, коммуникацияларни бошқариш, харидлари бошқариш, лойиҳада сифатни бошқариш - ва PMI PMBOK® Guide 2017 стандартига мувофиқ лойиҳа фаолиятининг асосини ташкил этувчи 49та лойиҳа бошқариш жараёнлари кўриб чиқилади. 

Фойдаланувчи бу курсни якунлагач қандай сертификат олади: 

"Компанияда лойиҳаларни бошқариш" масофавий курсни муваффақиятли тамомлаган (якуний тест бўйича 60% дан ортиқ тўғри жавоб берган) мутахассислар PM Expert компанияси томонидан ўқишни тугатганлиги тўғрисида сертификат (PM Expert — PMI® Global Registered Education Provider мақомини кўрсатган ҳолда) 20 PDU* берилади.

Қуйида курс қандай кўринишга эга эканлиги кўрсатилган:

Курсдан фойдаланиш тартиби: 

Фойдаланувчиларнинг PM Expert масофавий таълим тизимига уланиши ҳар қандай мавжуд браузер орқали интернет ёрдамида амалга оширилади. Мобил қурилмаларда курсдан фойдаланиш кўзда тутилмаган. Қўшимча маълумот олиш  ва саволлар бериш учун info@pmexpert.uz  манзили ва +998 (71) 200-08-33 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин 

Курс хақидаги асосий маълумотлар:

Курс давомийлиги: курс 30 календар (тақвим) кун учун тақдим этилади

Курс нархи: жисмоний шахслар учун – 599 000 сўм / ташкилотлар учун – 699 000 сўм, нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган 

Курс нихоясидаги сертификат: бутун курс ва якуний тест (60% дан ортиқ тўғри жавоблар берган ҳолда) муваффақиятли якунланганидан сўнг электрон почта манзилига сертификат юборилади (20 PDU)

Истеъдод учбурчак бўйича PDU нинг тақсимоти: 

technical (техник) / strategic (стратегик) / leadership (лидерлик) - 14 / 2 / 4

Курс формати: Масофавий курс (мустақил таълим) 

 

* PDU - Professional Development Units (Профессионал малака ошириш соатлари) 

Масофавий курс: Компанияда лойиҳаларни бошқариш

Курс ҳақида:

Курсда 10та билим соҳалари: интеграцияни бошқариш, манфаатдор томонларни бошқариш, таркибни бошқариш, жадвални бошқариш, қийматни бошқариш, рискларни бошқариш, ресурсларни бошқариш, коммуникацияларни бошқариш, харидлари бошқариш, лойиҳада сифатни бошқариш - ва PMI PMBOK® Guide 2017 стандартига мувофиқ лойиҳа фаолиятининг асосини ташкил этувчи 49та лойиҳа бошқариш жараёнлари кўриб чиқилади.

Курс график тақдимот ва тушунтириш изоҳлари шаклида тақдим этилиб, кетма-кет қўйилган бизнес-кейслар, амалий машқлар, шунингдек, ўтган материал бўйича 80 та саволдан иборат бўлган якуний тест билан тўлдирилган.

Фойдаланувчиларнинг PM Expert масофавий таълим тизими (МТТ)га уланиши ҳар қандай мавжуд браузер орқали интернет ёрдамида амалга оширилади. Мобил қурилмаларда курсдан фойдаланиш мумкин эмас. Курс таркибида 30% назарий ва 70% амалий маълумотлар тақдим этилган.

  • Амалий машғулотлар ҳақиқий лойиҳанинг ҳолатини моделлаштиради
  • Курсга таклиф этилган амалиётчи-экспертларнинг долзарб лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажрибаси

Курс дастури:


Лойиҳаларни бошқаришга кириш
  • Лойиҳани бошқариш ўзи нима
  • Стандартлар ва сертификациялаштириш
  • Лойиҳани бошқаришнинг афзалликлари
  • Лойиҳанинг ҳаётий цикли
  • Лойиҳани бошқариш жараёнлари гуруҳлари
  • Лойиҳанинг доираси
  • Ташкилот таркибида лойиҳа офиси
Лойиҳа раҳбарининг роли
  • Лойиҳа иштирокчилари

PMI PMBOK® GUIDE 2017 стандарти билимлар соҳаларининг шарҳи 

Интеграцияни бошқариш

Лойиҳа уставини ишлаб чиқиш

Лойиҳа уставининг таркиби. Лойиҳани ташаббус қилиш учун шарт-шароитлар: бизнес-режа, келишув, шартнома. Лойиҳанинг чекловлари ва тахминлари. Дастур ва Лойиҳа портфели доирасида лойиҳани ташаббус қилиш.

Лойиҳани бошқариш режасини ишлаб чиқиш

"Келувчи тўлқин" усули. Лойиҳани бошқариш режасининг таркиби. Базавий ва жорий режалар.

Лойиҳага раҳбарлик қилиш ва унинг ижросини бошқариш

Лойиҳа раҳбарининг асосий роли - лойиҳада ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришдир. Матрицали тузилмаларда ишлар интеграциясининг хусусиятлари.

Билимларни бошқариш

Билимларни бошқариш цикли. Аниқ ва ноаниқ билим.

Лойиҳа ишларини мониторинг ва назорат қилиш

Лойиҳа оғишларининг прогнози ва таснифи.

Ўзгаришларни интеграциялашган ҳолда бошқариш

Базавий режадан оғишларни бартараф этишнинг икки усули. Ўзгаришларни бошқариш тизимини яратиш тамойиллари: қарор қабул қилиш даражалари, Ўзгаришларни бошқариш бўйича қўмита, "қилиши мумкин бўлган ва лозим бўлган" тамойили, мослашувчанлиги ва тезлиги, базавий режанинг ўзгариш мезонлари.

Лойиҳа ёки фазанинг ёпилиши

Лойиҳанинг ёпилиш шакллари. Жамоа демобилизациясининг муҳим жиҳатлари. Ўзлаштирилган дарслар. Тўпланган тажрибани тарқатиш.

Кейс

Лойиҳадан манфаатдор томонларни бошқариш

Манфаатдор томонларни аниқлаш

Манфаатдор томонларнинг мисоллари. Манфаатдор томонлар реестри. PMI PMBOK® бўйича тасниф. Манфаатдор томонлар хусусиятларини таснифлаш ва ўлчаш бўйича PM Expert технологияси.

Манфаатдор томонларни жалб қилишни режалаштириш

Манфаатдор томонларни жалб қилиш ва яккалаш усуллари.

Манфаатдор томонларни жалб қилишни бошқариш 

Манфаатдор томонлар тахминларини бошқариш. Ахборот тасвирининг аҳамияти. "Қора ахборот туйнук" синдроми.

Манфаатдор томонларни жалб қилишни мониторинг қилиш

Манфаатдор томонларнинг хулқ-атвори динамикасини баҳолаш ва оғишларни прогнозлаштириш.

Кейс

Амалий машғулот

Таркибни бошқариш

Таркибни бошқаришни режалаштириш

Лойиҳа таркиби (Project Scope)ни  ва Маҳсулот таркиби (Product Scope)ни аниқлаш. Таркибни бошқариш режасининг таркиби. Талабларни бошқариш режаси.

Талабларни йиғиш

Талабларни кузатиш матрицаси. Талабларни йиғиш усуллари.

Таркибни аниқлаш

Лойиҳа таркибининг тавсифи ҳужжатининг таркиби ва мақсади. Ўлчанадиган ва текшириладиган кўрсаткичлар (deliverables) ва эришиш мезонлари орқали мақсадлар тавсифи. SMART мақсадни аниқлаштириш. Лойиҳа истиснолари.

Ишларнинг иерархик тузилмасини яратиш

Мақсадни ишлар тўпламларига декомпозиция қилиш. ИИТни яратишда нимани қатъий равишда қилиш  керак эмас. ИИТ яратишда яхши амалиёт. Декомпозициянинг турли тамойиллари. ИИТ луғати. ИИТ коди

Таркибни тасдиқлаш ва назорат қилиш

Лойиҳа натижаларини қабул қилиш жараёни. Лойиҳа тўхтатилганда натижаларни ҳужжатлаштириш. Лойиҳа мижозининг "истаклар" тузоғи.

Кейс

Лойиҳа жадвалини бошқариш

Жадвални бошқариш режалаштириш

Жадвални бошқариш режасининг таркиби. Тақвим ва тармоқни режалаштириш регламенти. Тақвим ва тармоқ модели (ТТМ).

Операцияларни аниқлаш

Ишлар тўпламини оддий ишларга бўлиш. Ишлар тўпламлари, назорат нуқталари, даврлар натижаларини аниқлаш.

Операциялар кетма-кетлигини аниқлаш

Боғлиқликлар турлари - қаттиқ, қаттиқ бўлмаган, ташқи. Олдин турувчи диаграмма. Ишларнинг типик тармоқ шаблонлари. Ишлар ўртасидаги боғлиқликлар ва чекловлар: Якунланиш-Бошланиш, Якунланиш-Якунланиш, Бошланиш-Бошланиш, Бошланиш-Якунланиш. Илгарилаб кетишлар ва кечикишлар.

Операциялар давомийлигини баҳолаш

Жараённинг тавсифи. Ноёб операциялар давомийлигини баҳолашнинг мураккаблиги ва итеративлиги. Баҳолаш турлари: эксперт (Делфи усули), ўхшашлик, меҳнат унумдорлиги ва ҳажми бўйича. Уч нуқта бўйича баҳолаш усули. Тақвим ва тармоқ режалаштиришнинг олтин қоидаси.

Жадвални ишлаб чиқиш

Лойиҳанинг критик йўли. Захираларнинг турлари. Критик йўлнинг ўзгарувчанлиги. Ресурсларни тенглаштириш. Ресурс чекловлари асосида оптимал жадвални ишлаб чиқиш. Лойиҳа жадвалининг асосий кўринишлари: Гант диаграммаси; тармоқ диаграммаси; назорат нуқталари диаграммаси. Лойиҳа ишларининг давомийлигини камайтириш усуллари. Критик йўлни тарғиб қилиш. Салбий захира. Захира бўйича иш ва ресурсларни устувор қилиб белгилаш. Ресурсли критик йўли.

Жадвални назорат қилиш

Захира бўйича оғишларни устувор қилиб белгилаш. ТТМ ёрдамида прогнозлаштириш. Жадвални назорат қилиш бўйича ЛРнинг макрлари. Жадвални назорат қилишда 4D – BIM (building information modeling)дан фойдаланиш.

Кейс 

Амалий машғулот

Лойиҳа қийматини бошқариш

Қийматни бошқаришни режалаштириш

Қийматни бошқариш режасининг таркиби ва вазифалари.

Қийматни баҳолаш

Қийматни баҳолаш усуллари. Лойиҳа фазасига қараб баҳолаш аниқлиги.

Бюджетни аниқлаш

Лойиҳа сметаси ва бюджети. Бюджетни тайёрлаш тартиби. Қиймат бўйича базавий режа. Қиймат захиралари.

Қийматни назорат қилиш

Лойиҳа муддатлари/қийматидаги оғишларни таҳлил қилиш ва лойиҳанинг прогноз қийматларини тайёрлашда ўзлаштирилган ҳажм усулидан фойдаланиш.

Кейс

Амалий машғулот

Лойиҳа ресурсларини бошқариш

Ресурсларни бошқаришни режалаштириш

Лойиҳа ресурсларининг турлари. Ресурсларни бошқариш режасининг таркиби. Ресурслар бандлиги диаграммаси. Лойиҳанинг ташкилий диаграммаси. Жавобгарликни аниқлаш учун учта савол. Жавобгарлик матрицаси.

Операция ресурсларини баҳолаш

Ресурсларни режалаштиришга бўлган ёндашувлар. Қуйи WBS. даражасидан режалаштириш. Ресурсларга бўлган эҳтиёж. Ресурслардан фойдалана олиш даражаси. Операция ресурсларига бўлган талабларни шакллантириш (ресурслар режаси).

Ресурсларни сотиб олиш

Лойиҳа жамоасини ишга қабул қилишга бўлган ёндашувлар. Лойиҳада жамоа ва иш режими.

Лойиҳа жамоасини ривожлантириш

Лойиҳа жамоасининг ривожланиш босқичлари. Ижрочиларни мотивация қилиш асослари: Маслоу пирамидаси ва унинг танқидлари; Герцберг назарияси. Ахлоқий мотивациянинг роли ва унинг моддий мотивация билан уйғунлиги.

Лойиҳа гуруҳини бошқариш

Лойиҳа жамоасининг ташкилий ривожланиши. Одамлар билан ишлаш кўникмалари. Зиддиятлар, уларнинг роли, сабаблари ва уларни ҳал қилиш йўллари. Лойиҳада ҳокимият турлари.

Ресурсларни назорат қилиш

Лойиҳада ресурсларни назорат қилиш учун ахборот тизимидан фойдаланиш.

Кейс

Лойиҳа рискларини бошқариш

Рискни аниқлаш, муаммолардан фарқи. Маълум рисклар (known unknown). Номаълум рисклар (unknown unknown). Рискнинг миқдори, юзага келиш эҳтимоли ва таъсир кўрсатиш даражаси. Кутилмаган ҳолатлар учун захира (Contingency reserve). Бошқарув захираси (Management Reserve). Лойиҳа рискларини бошқариш цикли. Риск менежерининг лойиҳадаги ўрни.

Рискларни бошқариш режалаштириш

Рискларни бошқариш режаси. Рискларни бошқариш методологияси. Роллар ва жавобгарлик. Рискларнинг иерархик тузилиши.

Рискларни аниқлаш

Ақлий ҳужум, таклифларни таҳлил қилиш. Рисклар реестри.

Рискларни сифатли таҳлил қилиш

Рискнинг лойиҳага таъсир кўрсатиш даражасини баҳолаш матрицаси. Риск миқдорини баҳолаш матрицаси. Рискларнинг градацияси. Рискларнинг миграцияси.

Рискларни миқдорий таҳлил қилиш

Амалга оширилиши мумкин бўлган муддатлар ва бюджетларни топиш ҳамда лойиҳанинг белгиланган муддатлари ва бюджетини ижро этиш эҳтимолини аниқлаш. Монте-Карлони моделлаштириш. Кутилаётган пул қиймати EMV.

Рискларга жавоб беришни режалаштириш

Салбий рискларга жавоб бериш стратегиялари. Ижобий рискларга жавоб бериш стратегиялари. Салбий ва ижобий рискларга жавоб беришнинг умумий стратегияси. Рискларни камайтириш учун тузоқлар.

Рискларга жавоб беришни амалга ошириш

Рискларга жавоб бериш режаларини жорий этиш учун ахборот тизимидан фойдаланиш.

Рискларни мониторинг қилиш

Лойиҳа рискларига жавоб бериш режаларининг аудити ва уларни кўриб чиқиш.

Кейс

Амалий машғулот

Лойиҳа коммуникацияларини бошқариш

Коммуникацияларни бошқаришни режалаштириш

Коммуникация технологиясини танлаш. Коммуникацияларнинг базавий модели. Ташкилотдаги коммуникация тармоқларини баҳолаш мезонлари. Коммуникацияларни бошқариш режаси ва коммуникация режасини тузиш учун қадамлар.

Коммуникацияларни бошқариш

Ижро этиш бўйича ҳисобот. Ҳисобот мисоллари.

Коммуникацияларни мониторинг қилиш

Коммуникациялар самарадорлигини аниқлаш бўйича ёндашувлар.

Лойиҳа сифатини бошқариш        
Сифатни бошқаришни режалаштириш

Маҳсулот сифати ва лойиҳа сифати. Сифатнинг қиймати. Нуқсонни олдини олиш ва бартараф этиш. Сифатни бошқариш режаси ва сифат ўлчовлари. Сифат соҳасидаги мақсадлар.

Сифатни бошқариш

Сифатни бошқариш воситалари. Лойиҳа аудити ва экспертизаси.

Сифатни назорат қилиш

Сифатни назорат қилиш воситалари. Нефт ва газ лойиҳасида сифат назорати бўйича мисол.

Лойиҳа харидларини бошқариш
Харидларни бошқаришни режалаштириш

Харидларни бошқариш режаси. Харидлар стратегияси, ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш бўйича қарорлар. Харидор ва сотувчининг шартномаси ва рисклари турлари. Шартнома ҳужжатларининг турлари.

Харидларни амалга ошириш

Харидларни амалга оширишни ташкил этиш. Шартноманинг бўлимлари.

Харидларни назорат қилиш

Харидларни назорат қилиш ва ёпиш учун лойиҳа раҳбарининг мажбуриятлари. Расмий қабул қилиш. Харидлар архиви.

Лойиҳаларни бошқариш жараёнлари гуруҳлари ва уларнинг ўзаро алоқалари.
Якуний тест. (80 та саволдан иборат)

Сизни қизиқтирган саволлар

Курсни харид қилганингиздан сўнг, уни активация қилишингиз зарур. Активация қилинган вақтдан бошлаб сиз 30 кун давомида курсдан файдаланишингиз мумкин.